JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 58 кун ичида тўлиқ ёдлади (видео)

Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 58 кун ичида тўлиқ ёдлади

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси талабаси Фатҳуллоҳ Дадаев Қуръони каримни 58 кун (салкам 2 ой)да ёдлай олди. Azon.uz’нинг хабар беришича, Фатҳуллоҳ қори 2-босқичда “Таҳфизул Қуръон” кафедрасига ўтган.

Қуръони Каримни кафедра устози Зафар қори Маҳмудов қўл остида 2016-2017 ўқув йилининг аввалги ойларида тамомлаган. Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони Каримни ёдлашни бир бетдан бошлаган бўлса, сўнгги порада ўн етти бет топширган.

Ҳозирги вақтда 3-босқичда таълим олаётган Фатҳуллоҳ қори кафедра устози Аҳмадхон қори Рашидовга Қуръон каримни ҳар куни 3 пора ёддан ўқиб бермоқда. 

“Аллоҳ насиб қилса шу ўқув йилининг охиригача бир мартада тўлиқ 30 порани ёддан ўқиб беришни ният қилганман”, – деб айтди Фатҳуллоҳ қори.

Қайд этиш керакки, Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Қуръони Каримни ёдлашга ихтисослашган Ўзбекистондаги ягона олий даргоҳ бўлиб, “Новза” масжидининг имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов кафедра мудири ҳисобланади

Рейтинг@Mail.ru