JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

«Жуда муҳим». НАТО бош котиби Хитой бўйича баёнот берди

«Жуда муҳим». НАТО бош котиби Хитой бўйича баёнот берди

Хитой кучайиб бораётган катта ҳарбий қудратга эга давлат саналади, шу сабабдан НАТОга ХХР томони билан сиёсий мулоқотни қўллаб-қувватлаш муҳимдир. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Франция етакчиси Эммануэль Макрон билан учрашуви якунлари бўйича маълум қилди.

 

«Хитой кучайиб бораётган катта ҳарбий қудратга эга давлатдир, шунинг учун НАТОга у билан сиёсий мулоқотни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим», - дея Столтенбергнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, НАТОнинг жавобгарлик ҳудуди – бу Европа, «сабаби альянс минтақавий ҳарбий ташкилот саналади».

Аввалроқ эълон қилинган АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясида Россия ҳамда Хитой замонавий қуролни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётгани, бу эса Қўшма Штатларнинг муҳим инфратузилмасига таҳдид уйғотиши ҳақида сўз юритилганди.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru