JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

Алексей Навальний номзоди Россия президентлиги учун илгари сурилди

Алексей Навальний номзоди Россия президентлиги учун илгари сурилди

Москвада сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний номзодини Россия президентлиги учун илгари суришди. Коммерсантъ хабарига кўра, Москвадаги Кумуш қарағайзордаги соҳилда ташаббускорлар гуруҳининг маросими ўтказилган

ва 742 киши Алексей Навальнийнинг номзодини 2018 йилги сайловга номзод сифатида кўрсатишни ёқлаган.

Йиғилиш ташкилотчиси Иван Ждановнинг маълумот беришича, Навальный 24 декабрь куни охиригача Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширмоқчи.

Россияда президентликка номзодлар сиёсий партиялар вакили ёки мустақил номзод сифатида сайловда иштирок этиши мумкин. Ташаббускорлар гуруҳининг вакили камида 500 имзо йиғиш эвазига номзод сифатида қабул қилинади.

Бундан аввалроқ, жаноб Навальний Россиянинг 20та шаҳрида ташаббускор гуруҳлар ташкил қилмоқчилигини билдирганди. Бугун унинг номзодини қўллаб-қувватлаб Владивосток, Екатеринбург, Иркутск, Красноярск, Новосибирск, Омск, Пермь ва Санкт-Петербург шаҳарларида йиғилишлар ўтказилган.

18 декабрь куни Россия МСК раиси Элла Памфилова мухолиф сиёсатчининг аризаси кўриб чиқилишини айтганди. Ундан олдинроқ МСК оғир жиноятда айбланиб, судлангани учун Россия президентлиги учун сайловда иштирок эта олмаслигини айтаётганди.

13 декабрь куни Алексей Навальний сайловолди дастурини эълон қилганди. Жаноб Навальный ўз дастурида сиёсий ислоҳотлар ўтказиш, «репрессив қонун лойиҳалари»ни бекор қилиш, армияга шартнома асосида боришни жорий этиш ва минимал иш ҳақи миқдорини 25 минг рублга ошириш режаларини белгилаган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru