JM News Portal - шаблон joomla Продвижение

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ЕНГИЛМАС КУЧ!

Турли оқимларга раддиялар

Ҳусийлар собиқ президент Салоҳ тарафдорларининг учрашувига тўсқинлик қилди

Яманлик ҳусийлар улар томондан ўлдирилган, мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ партияси “Умумий халқ конгресси”га қурултой ўтказишга тўсқинлик қилдилар. Қурултой 7 январда ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда партиянинг юқори лавозимли аъзосига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.  

 

Партия марказий қўмитаси қурултойида партия бошлиғи лавозимини бажарувчи танланиши ва ҳусийлар (Ансор Аллоҳ) билан кейинги ҳамкорлик бўйича қарор қабул қилиниши керак эди. 

“Якшанба эрталабга белгиланган йиғилиш жангариларнинг қурултой ўтказиладиган жойга ҳужум қилиши таҳдидлари сабабли қолдирилди. Улар “Ансор Аллоҳ” билан ҳамкорлик тўхатилиши каби муҳим қарорлар қабул қилинишидан қўрқиб, йиғилиш ўтказилишига тўсқинлик қилишмоқда”, деб айтган манба.

Ноябрь охирида ҳусийлар ва Салоҳ ўртасида келишмовчилик чиққан. Бу эса улар орасида парчаланиш юзага келиши ва 4 декабрда ҳусийлар билан отишмада Салоҳнинг ҳалок бўлишига олиб келган.

kun.uz

Рейтинг@Mail.ru